» » Cоғлом рақобат, ҳаракатланувчи кўргазмали қуроллар ва таълим сифатини оширувчи билимлар кўргазмаси

Cоғлом рақобат, ҳаракатланувчи кўргазмали қуроллар ва таълим сифатини оширувчи билимлар кўргазмаси

29 апрель 2022 г 1 490 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси Зарбдор туман мактабгача таълим бўлими томонидан апрель ойи «Мактабгача таълим ташкилотларига методик кўмак кўрсатиш ва интерфаол машғулотлар ўтишни фаоллаштириш ойлиги» доирасида тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида «Қўл меҳнати» кўрик танлови бўлиб ўтди.

Кўрик танловда тарбиячилар креатив ёндашув, инновацион ғоялар асосида ишланган ҳаракатланувчи ўйинчоқлар ва таълим жараёнида фойдаланиладиган ўзига хос кўргазмали метод сифатида қўллашга мослаштирилган қўл меҳнатлари намуналари билан иштирок этдилар.

Танловда Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармасининг таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими масъуллари ҳам иштирок этиб, яратилган ижод намуналарини баҳолаб бордилар. Таълим сифатини оширишга хизмат қилувчи энг яхши ишланма билан иштирок этган мактабгача таълим ташкилотлари ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Аҳамиятлиси, бўлиб ўтган тадбир иштирокчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!