Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Атроф-муҳит муҳофазаси: қарор ва ижро
05 май 2022 г 819 Комментарии: 0
Мазкур қарорга асосан Бош прокуратура тизимида 8 та штат бирлигидан иборат бўлган “Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни батараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура” ташкил этилди. Бу Зомин тоғли ҳудудидаги табиатни, ноёб ва Қизил китобга киритилган ўсимликлар, 11 турдаги ҳайвонот дунёсини асраб қолиш ва назоратини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга “Зомин” туристик-рекрацион зонаси ҳудудида соҳада қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, муҳофаза ҳудуд черагаларини белгилаш ҳамда махсус ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш орқали ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини сақлаб қолиш ҳаракатини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “2020-2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах вилоятининг Зомин тумани “Суффа” платоси ҳудудида “Зомин” туристик-рекрацион зонасини ташкил этиш учун 700 гектар ер майдони ажратилиб, бунда туристик-рекрацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектларни қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур қарорга асосан Бош прокуратура, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ходимлари ўзаро ҳамкорлик доирасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосини, сув, ер ва ер ости бойликларни муҳофаза қилиш, чиқиндилар боғлиқ ишларни амалга оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ҳамда назорат рейд тадбирларини олиб бориш йўлга қўйилади.
Ноқонуний ўзбошимчалик билан ерларни эгаллаб олиниши ҳамда уларда ноқонуний қурилмалар қурилишининг олдини олиш бўйича доимий чоралар кўриб бориш, ўрмон ва сув фонди ерларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш устидан доимий мониторинг олиб бориш, “Зомин” туристик-рекрацион зонаси ҳудудининг экотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристлар саёҳати учун қулай шарт-шароитларни яратиш, янги туризм йўналишларини ташкил этиш, туристлар оқимини янада кўпайтириш бўйича белгиланган вазифаларни ижро этилишига кўмаклашиш вазифалари бажарилиши таъминланади.
Эркин Холматов,
Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!