» » Жиззахда йўловчи талашган таксичи бошқа бир таксичини Lacetti машинаси капотида судраб кетди

Жиззахда йўловчи талашган таксичи бошқа бир таксичини Lacetti машинаси капотида судраб кетди

06 май 2022 г 781 Комментарии: 0

Ҳолат бўйича қоидабузарга тегишли тартибда чора кўрилган. Ҳодиса юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчасида йўловчи талашган таксичилар ўртасида жанжал юзага келгани, оқибатда улардан бири иккинчисини Lacetti машинасининг капотида судраб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳодиса юзасидан ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди.

Унда айтилишича, ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Суриштирувда аниқланишича, Мирзачўл тумани Гагарин шаҳарчасида бир қанча ҳайдовчилар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш учун махсус лицензияга эга бўлмай туриб, таксичилик қилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода уларнинг йўловчи (мижоз) талашгани ва ўртада келиб чиққан низоли ҳолат тасвирланган. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ўзга бир шахснинг ҳаётига хавф солувчи ҳамда йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳаракатни амалга оширган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Lacetti ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, фуқароларнинг ўзаро тортишувли ҳолати бўйича ҳудудий профилактика инспектори томонидан қўшимча суриштирув олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!