» » Жиззахда футбол маҳорати мактаби очилди - “Jizzax Kenteks” Футзал бўйича Олий лига чемпиони бўлди

Жиззахда футбол маҳорати мактаби очилди - “Jizzax Kenteks” Футзал бўйича Олий лига чемпиони бўлди

08 май 2022 г 1 700 Комментарии: 0

Мамлакатимизда футболни ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

                   

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда Инвестиция дастури доирасида 30.5 млрд. сўм маблағ эвазига қурилган вилоят футбол маҳорати мактабининг бугун очилиш маросими ўтказилди.Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти вакиллари ҳам иштирок этишди.

Очилиш маросида сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Жорий йилнинг 1-2 апрель кунлари вилоятимизда Ўзбек футболининг 110 йиллигини Республикада биринчилардан бўлиб, намунали ўтказилганлиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юқори эътироф этилди. Шу ўринда мазкур тадбирни юқори савияда ташкил этилишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган барча футбол жонкуярларига ўз миннатдорлигимни билдираман”-деб барчани самимий муборакбод этиб, ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Шунингдек, маросим меҳмони ЎФA вице-президенти, ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири Одил Аҳмедов ҳам сўзга чиқиб, Жиззахда футболга яратилаётган шарт-шароитларни юқори баҳолади ва 2021-2022 йил мавсумида Футзал бўйича Олий лигада Жиззах шаънини ҳимоя қилаётган “Jizzax Kenteks” жамоаси вакили вилоят ҳокими Эргаш Салиевга ЎФА президенти Абдусалом Азизов имзоси қўйилган “66” рақамли футболка портретини совға қилди.

Шундан сўнг,  янги фойдаланишга топширилган Жиззах шаҳридаги футбол маҳорати мактабининг залида  Футзал бўйича Олий лига доирасида “Jizzax Kenteks” жамоаси Наманганнинг “Navbahor” жамоаси билан куч синашиб 6-5 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда муддатдан олдин Олий лига чемпионига айланди.

Учрашув якунида “Jizzax Kenteks” жамоасига мавсум бошидан буён мухлислик қилиб келаётган ёши улуғ мухлисга замонавий телевизор совға қилинди.  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!