» » Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ростов Иқтисодиёт университети ўртасида меморандум имзоланди

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ростов Иқтисодиёт университети ўртасида меморандум имзоланди

11 май 2022 г 839 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги "Ёшлар Инновацион маркази"да Ростов иқтисодиёт университети вакиллари, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи билан ўзаро уч томонлама меморандум имзоланиши муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унга кўра, мактаб муассасасини аъло баҳоларга тамомлаган ўқувчи маҳсус грант асосида мазкур университетнинг талабаси бўлиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу тадбир минтақада таълим соҳасини янада ривожлантириш мактаб ўқувчиларини рус тили фанига қизиқишларини ошириш, чет эл университетида таҳсил олиш ва мамлакатимизда интилувчан, ёш тиришқоқ ўқувчиларни янада қўллаб-қувватлаш борасидаги олиб борилган энг йирик тадбирдир.

Мазкур давра суҳбатидан асосий кўзланган мақсад ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муштарак манфаатлар кесишадиган нуқталарни кашф этиш, шунингдек, ўзаро манфаатли лойиҳалар сонини кўпайтириш ва  икки мамлакат ўртасида мулоқот ўрнатиш имкониятларини яратишдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!