» » Қайси ҳолларда солиқларни 1 фоиз миқдорида тўлаш мумкин?

Қайси ҳолларда солиқларни 1 фоиз миқдорида тўлаш мумкин?

12 май 2022 г 618 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарорининг 2-бандига кўра;

а) 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланган. Бунда: мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилиши;

мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилиши ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилиши;

б) тадбиркорлик субъектларига 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари) бўйича:

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини 90 фоизга камайтирилиши. Бунда, 2027 йил 1 январгача янгидан қуриладиган объектларга (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкасига) нисбатан мазкур имтиёзни улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 5 йил муддат давомида қўлланилиши;

фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қийматини икки йил давомида амортизация харажатлари сифатида чегириш ҳуқуқини берилиши;

в) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар 1-иловада (Халқ депутатлари Жиззах вилоятлар Кенгашининг 26.03.2022 йилдаги қарори билан Арнасой туманида Зарафшон МФЙ ва Бахтли МФЙ, Зомин туманида  Дуоба ҚФЙ, Фориш туманида Ўхум МФЙ, Дўстлик МФЙ, Учқулоч МФЙ, Сайёд МФЙ ҳудудларига жорий этилади) келтирилган туман ва шаҳарларда белгиланадиган туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун:

айланмадан олинадиган солиқ ставкасини — 1 фоиз;

ушбу ҳудудлардаги объектлар ва улар эгаллаган ер участкаси бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорларини — мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгиланган.

Шунга кўра, хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолият тури юқоридаги қарор талабларига мувофиқ келса имтиёздан фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинади.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!