» » Жиззахда дўл ёғиб, мева ҳосилига зарар етказди

Жиззахда дўл ёғиб, мева ҳосилига зарар етказди

13 май 2022 г 864 Комментарии: 0

2022 йил 12 май куни тушдан сўнг Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятининг тоғли туманларида ёмғир аралаш дўл ёғган.

Жумладан, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани, Самарқанд вилояти Ургут ва Булунғур туманлари, Жиззах шаҳри ҳамда вилоятнинг Бахмал туманларида дўл ёғган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Шаҳрисабз туманида жойлашган Сарчашма қишлоғида дўл ерни оппоқ қордай қоплаб олган.

Бахмал туманининг Музбулоқ тоғли ҳудудида дўл олма ҳосилининг бир қисмига зарар етказган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!