» » Зоминда бўрилар юргани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

Зоминда бўрилар юргани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

10 май 2022 г 1 603 Комментарии: 0

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудида бўрилар юргани ҳақида хабарлар тарқалди. Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий изоҳ билан чиқди.

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни  муҳофаза қилиш бошқармасига кўра, бўрилар айнан Зоминдаги шаҳарча ҳудудида юргани тасдиқланмаган. Бўрилар Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида учрайди ва яшайди. Сўнгги йилларда бўриларнинг аҳолига ташлангани ёки шикастлантириш ҳолатлари аниқланмаган. 

Маълум қилинишича, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун 29-моддаси 2-қисмига асосан, ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш рухсатномалар асосида ҳақ эвазига амалга оширилиши белгиланган.

“Ов ва ов қилиш хўжалиги тўғрисида”ги қонун 25-моддаси 3-қисмида овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонларни отиш ёки тутиб олиш овчилик хўжаликларининг талабномаларига кўра Фанлар академияси билан келишилган ҳолда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади, деб кўрсатилган.

Билдирилишича, овчилик хўжалигига ва инсоннинг хўжалик фаолиятига зарар етказувчи ёввойи ҳайвонлар кўпайиб кетганда овчилик хўжаликлари талабномаларига кўра, Фанлар академияси томонидан ҳудуддаги ҳайвонлар кўпайгани тасдиқланган тақдирда, Фанлар академияси ва Экология қўмитаси билан келишилган ҳолда кўпайиб кетган ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш учун овлашга рухсат берилади.

“Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан бўрига ўхшаш бўлган итлар бўри овози билан тасвирланган видеолавҳалар жойлаштирилмоқда. Ушбу лавҳалар фейк хабар бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби хабарларни тарқатиб, аҳолини ваҳимага солмасликларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!