» » Янгиободда "Кўпкураш" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди

Янгиободда "Кўпкураш" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди

13 май 2022 г 479 Комментарии: 0

Янгиобод туманида Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Давлат раҳбарининг ёшларга доир Фармон-Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида "Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида" шиори остида чегара олди ҳудудларда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, миллий анана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган "КЎПКУРАШ" ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг туман бўсқичи ўтказилди.

Унда мусобақанинг секорлар босқичида ғолиб бўлган Янгиобод ШФЙнинг "Шунқорлар", Баландчақир МФЙнинг "Амир Темур", Ҳавотоғ МФЙнинг "Қалқон" ҳамда Сармич МФЙнинг "Ватанпарвар" жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар.

Тадбирни туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев очиб бериб, ёшларни мард, жасур ва ватан тақдирига даҳлдор этиб тарбиялаш ҳамда уларнинг билим ва иқтидорини юзага чиқаришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти тўғрисида айтиб ўтди ва иштирокчиларга омад тилади.

Мусобақалар аввалида ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар ҳамда тадбир доирасида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмалари намойиш этилди.

Мусобақада жамоалар буюк саркардаларимиз тарихидан савол-жавоблар, "Калашников" автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, пневматик қуролдан ўқ отиш, "Street Workout" усулларини бажариш ҳамда эстафета югуриш каби шартлар асосида беллашдилар.

Мусобақани бошқариб борган ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, 3-ўринни Янгиобод ШФЙ ёшларининг "Шунқорлар" жамоаси, 2-ўринни Сармич МФЙ ёшларининг "Ватанпарвар" жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўринни эса Баландчақир МФЙ ёшларининг "Амир Темур" жамоаси қўлга киритиб, мусобақа ғолибига айланди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир доирасида туман маданият маркази ижодкорлари ва таниқли эстрада хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, барча ёшларга шижоат, фахр ифтихор ва кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан махсус диплом, медаллар шодаси ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!