» » Жиззах шаҳрида фуқаронинг ишончига кириш орқали унинг номига кредит олган фирибгар аниқланди

Жиззах шаҳрида фуқаронинг ишончига кириш орқали унинг номига кредит олган фирибгар аниқланди

16 май 2022 г 783 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда АТ “Халқ банки” Жиззах вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.С. бошқа бир фуқаро Т.нинг ишончига кириб, унинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиб, банк филиалидан 150 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағи эвазига маиший техника ва жиҳозлар сотиб олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!