Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда “КЎПКУРАШ” ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари туман финал босқичи якунланди
17 май 2022 г 719 Комментарии: 0
Мирзачўл туманида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари, Мирзачўл туман ҳокимлиги билан биргаликда жорий йилнинг 16 май куни "Алпомиш" спорт ўйингоҳида “КЎПКУРАШ” ҳарбий ватанпарварлик мусобақалари туман финал босқичи бўлиб ўтди. Тадбир аввалида ёш чегарачиларнинг ҳарбий чиқишлари барчага манзур бўлди.
Тадбирда ушбу кўпкураш мусобақаларининг сектор босқичларида ғолиб бўлган маҳаллалар ёшлари туман босқичи ғолиблиги учун беллашдилар.
Якунда Мирзадала ШФЙнинг "Ватанпарварлар" жамоаси 4-ўринни, Тошкент ҚФЙнинг "Бургутлар" жамоаси 3-ўринни, Ғалаба МФЙнинг "Хумо" жамоаси 2-ўринни эгалладилар.
1-сектор худудидаги "Янгидала" ҚФЙнинг "Ёш чегарачилар" жамоаси эса фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.
Ғолиблар туман ҳокимнинг дипломлари ва ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ушбу босқичнинг тантанали қисмига вилоятдан хушовоз хонандалар, пойтахтдан таниқли санъаткорлар ЖАВОҲИР СОДИҚОВ, ФАРХОД ВА ШИРИНлар ташриф буюриб, йиғилганлар қалбини дилтортар наволар билан хушнуд этдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!