» » Зоминда кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари туман босқичи ўз нихоясига етди

Зоминда кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари туман босқичи ўз нихоясига етди

13 май 2022 г 663 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Давлат раҳбарининг  ёшларга доир Фармон-қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида “Миллий армия ёшлар нигоҳида” шиори остида Зомин тумани чегара олди маҳаллаларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий аньана ва қадриятларимизга хурмат  руҳида тарбиялаш, маьнавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни  вояга етказиш каби мақсадлар кўзланган “Кўпкураш”  ҳарбий-ватанпарварлик  мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Чилонзор маҳалла фукаролар йиғинидан "Қалқон" жамоаси, Халқобод маҳалла фукаролар йиғинидан "Бургут" жамоаси, Пешағор маҳалла фукаролар йиғинидан "Лочин" жамоаси, Дуоба маҳалла фукаролар йиғинидан "Ватанпарвар" жамоаси  жамоалари  ўзаро беллашдилар.

Мусобақада жамоалар “Буюк саркардаларимиз тарихидан” тезкор савол-жавоб, “Калашников” автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш,“street workout” усулларини бажариш, эстафета югуриш, камондан ўқ отиш шартлари доирасида беллашдилар.

Муросасиз ўтган баҳсларда шохсупанинг энг юқори поғонасини Чилонзор маҳалласининг "Қалқон" жамоаси, 2-ўринни  Халқабод маҳалла “Бургут” жамоаси, 3-ўринни Пешағор маҳалласининг “Лочин” жамоаси, 4-ўринни Дуоба маҳалласининг "Ватанпарвар" жамоаси қўлга киритди.

1 ўринни қўлга киритган Чилонзор маҳалласининг “Қалқон” жамоаси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!