Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида беш ташаббус доирасида навбатдаги барча қулайликларга эга спорт комлекси фойдаланишга топширилди
17 май 2022 г 1 774 Комментарии: 0
Бугун юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар ва жадал ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу йўлда давлатимиз раҳбари томонидан жисмонан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш устувор вазифа этиб белгиланган ва бунинг учун жуда катта куч ва маблағлар сафарбар этилди.
Шу маънода, ҳозирда жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътибор ҳар қачонгидан юқори. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, ҳатто энг олис туманларда ҳам замонавий ва фойдаланиш учун қулай спорт инфратузилмаси барпо этилмоқда.
Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар давоми сифатида бугун Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университети ҳудудида беш ташаббус доирасида янги очилган спорт комлексида ёшлар бир вақтнинг ўзида бокс, MMA, қўл жанги, кураш, таэквондо, фитнесс ва стол тенниси каби ўндан ортиқ спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш имконини берадиган масканни айтиш жоиздир.
Тадбиркор Восит Исоқов ўзининг икки юз миллион сум шахсий маблағи ва банкдан бир миллиар беш юз миллион сум кредит олиб, бир вақтнинг ўзида 300 дан зиёд ёшлар шуғулланиши мумкин бўлган шинам замонавий, жаҳон талабларга тўлиқ жавоб берадиган мазкур спорт комплекси вилоят ёшлари учун ажойиб масканлардан бирига айланди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, спортчилар, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқ вакиллари иштирок этишди.
Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев, “Шуни ишонч билан айтишим жоизки, барча талабларга жавоб берадиган ушбу замонавий комплекс спортни севадиган халқимиз, айниқса, ёшларимиз учун беқиёс имкониятлар эшигини очади” деб барчани янги мажмуа очилиши билан табриклади.
Мазкур маскан келгусида барча ҳамюртлармиз учун доимо очиқ бўлиб, ёш авлодни спортга жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт турларини аҳоли орасида оммалаштириш ва янада ривожлантириш, турли спорт мусобақаларини ўтказиш орқали ўсмирлар ва ёшларнинг иродаси, ўз кучи, имкониятига бўлган ишончини, мардлик ҳамда ватанпарварлик туйғуларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!