» » Марказий Осиё чемпионатида Арнасойлик спортчилар 5 олтин медалларни қўлга киритди

Марказий Осиё чемпионатида Арнасойлик спортчилар 5 олтин медалларни қўлга киритди

23 май 2022 г 596 Комментарии: 0

Яқинда Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида спортнинг каратэ “ITKF” тури бўйича Марказий Осиё чемпионати ўтказилди.

Мазкур чемпионатда Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон давларлари ўртасида 300 нафардан ортиқ спорт ёшлар иштирок этди.

Ушбу мсобақада Арнасойлик 15 нафар спортчиларимиз ҳам иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритди.

Жумладан, 2007 йилда туғилган ўсмир ўғил болалар ва қизлар ўртасида “Кумите” бахсида Фаёзбек Шодимуродов 1-ўринни жамоавий “Ката” бахсида фахрли 2-ўринни, Озодбек Aкбарбоев “Кумите” бахсида фахрли 2-ўринни жамоавий “Ката” бахсида фахрли 2-ўринни, Шоҳиста Aсқарова “Кумите” бахсида фахрли 2-ўринни “Якка ката” бахсида фахрли 3-ўринни ҳамда Aмирова Шахзода ва Соттиев Шаҳриёр “Enbu MIX” бахсида фахрли 3-ўринларни қўлга киритди.

2002 йилда туғилган ўсмир ўғил болалар ва қизлар ўртасида Қўшбоқов Жасур “Жамо ката” бахсида фахрли 2-ўринни, 2009 йилда туғилган ўсмир қизлар ўртасида Мадина Очилова “Ката” бахсида 3-ўринни, 2011 йилда туғилган ўсмир қизлар ўртасида Саттарқулова Рухшона “Ката” ва “Кумите” бахсларида 2-ўринни, 2006 йилда туғилган ўсмир қизлар ўртасида Ҳайитбоева Замира “Якка ката” бахсида 2-ўринни, “Жамоа ката” бахсида 1-ўринни, 2005 йилда туғилган ўсмир қизлар ўртасида Сапаралиева Гавҳар “Ката” бахсида 2-ўринни “Enbu MIX” бахсида 2-ўрин, “Жамоа ката” бахсида 1-ўринни, Шохиста Холбекова “Кумите” бахсида 1-ўринни, “Якка ката” 3-ўринни “Жамоа ката” бўйича 1-ўринларни қўлга киритди.

Шунингдек, мураббийлар ҳам ушбу мусобақада фаол иштирок этиб, Жалолиддин Махмудов спортнинг “Enbu MIX” тури бўйича 2-ўринни қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!