» » Жиззах вилоятида 2022 йил якунига қадар халқ таълими тизимида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди

Жиззах вилоятида 2022 йил якунига қадар халқ таълими тизимида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди

23 май 2022 г 550 Комментарии: 0

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов томонидан Жиззах вилояти халқ таълими тизими раҳбарлари билан учрашиб, 2022 йил якунига қадар тизимда амалга ошириладиган вазифалар муҳокама этилди.

Халқ таълими бошқармаси билан биргаликда барча туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари иштирок этган учрашувда Жиззах вилоятида таълим сифатини ошириш, мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, мактабни шунчаки “битирувчилар“ эмас, ҳар томонлама маънавий етук, мустақил дунёқарашга эга бўлган, мактабда олган билимларини ҳаётда қўллай оладиган шахслар этиб тарбиялашда педагогларнинг масъулияти тушунтирилди.

Яқинда қабул қилинган 2022-2026 йилларда халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича миллий дастур ва унинг ижросига қаратилган Фармон ва Қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Жиззах вилоятида 2022 йил якунига қадар ҳар бир таълим муассасасига амалга ошириладиган манзилли ишлар, яъни “мактаббай” тизим орқали соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш зарурлиги, бунда педагоглардан тортиб, мактаб директори, туман халқ таълими бўлими ва вилоят бошқармаси ходимларининг шахсий жавобгарлиги белгилаб берилди.

Энг аввало, соҳадаги ҳар бир ходимнинг дунёқараши ўзгариши, Давлатимизнинг таълим соҳасида белгилаб берган сиёсатини англаб етиши ва уни масъулият билан бажариши лозимлиги таъкидланди.

Таълим муассасаларидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳудудий дастурлар ижросини ўз вақтида таъминлаши, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари билан биргаликда мактабларда ўқувчилар учун муносиб шароитларни яхшилаши, маҳаллий ҳокимликлар моддий-техник базасини, халқ таълими бўлимлари мактабдаги мазмун, яъни сифатли таълимни таъминлаб бериши зарурлиги тушунтирилди.

Муҳокама якунида туман ва шаҳар халқ таълими мудирларининг 2022 йилда амалга оширадиган вазифалари бўйича ахбороти ҳамда соҳани ривожлантиришга оид таклифлари тингланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!