» » Жиззахда Англия футбол академияси филиали иш бошлаши мумкин

Жиззахда Англия футбол академияси филиали иш бошлаши мумкин

25 май 2022 г 583 Комментарии: 0

Мамлакатимизда миллионлар ўйини бўлган футболни оммалаштириш ва ривожлантиришга эътибор юқори.

Жойларда замонавий  футбол майдонлари ва мактабалари ташкил этилаяпти. Хусусан, Жиззах вилоятида ҳам иқтидорли ёшларни тарбиялаш мақсадида “Сўғдиёна” футбол академияси учун янги база бунёд этилмоқда. Шунингдек, вилоят футбол маҳорати мактаби учун Жиззах шаҳрида замонавий бино, футбол майдони, ёпиқ залдан иборат зарурий инфратузилма объектлари бунёд этилди.

Янги имкониятларга ҳамоҳанг тарзда спортга, жумладан, болалар футболига ҳам хорижий тажрибани тадбиқ этиш  малакали мураббийларни жалб этиш муҳим вазифа. Жиззахда Англиянинг «Brooke House College Football Academy»нинг филиали иш бошлаши мумкин.

Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Тошкент шаҳридаги “Brooke House College Football Academy” директори Шуҳрат Эрназаров билан ўтган мулоқотда бу борада келгуси режалар муҳокама қилишди. 

-Ушбу академия ўган йили фаолият бошлаган бўлиб, унинг бош идораси Англияда жойлашган. Академия Англияда 11-17 ёшли футболчилар тайёрлаш билан шуғулланади. Айтиш керак, нафақат Англия, балки Тошкентда ҳам юқори малакали мураббийлар жаҳон талабларига мос келадиган футболчилар етиштириб чиқаришни ўз олдига мақсад қилишган. Эндликда биз жиззахлик футболсевар ёшлар билан ҳам иш олиб борамиз. Бунинг учун англиялик мураббийларни жалб қилмоқчимиз. Маҳаллий мураббийларни ҳам ўқитиш, уларни фуболчилар қаторида Англияга малака оширишга юбориш ҳам мақсад қилинган. Футболни сифатли ва хавфсиз майдонларда ўйнаш муҳим албатта. Шу маънода биз янги турдаги футбол майдони қопламалари ўрнатишни таклиф этяпмиз. Шу билан бирга ўйинни янгича таҳлил қилиш учун видео кузатув тизимини такомиллаштириш, бунда илғор технологик ечимларни беришга тайёрмиз. Буларнинг барчаси ўзбек футболини мутлақо янги йўналишда тараққий топтиришга хизмат қилади, – дейди Тошкент шаҳридаги “Brooke House College Football Academy” директори Шуҳрат Эрназаров.

Тошкент шаҳридаги “Brooke House College Football Academy” директори Шуҳрат Эрназаров

Мен Бирменгем шаҳридан келдим. «Brooke House College Football Academy»сида мураббий бўлиб ишлаб келаман. Бизнинг мақсад – инглиз тажрибаси асосида ёш иқтидорларни тарбиялаш. Академиямизнинг фаолияти юртингизда кенгайиб бораётгани бизни қувонтиради. Келгусида бу ерда ҳам яхши футболчиларни етиштириб беришга ҳаракат қиламиз, дейди англиялик мураббий Майкл Блек.

 Майкл Блек (Англия)

Тошкент шаҳрида Академиянинг филиали ўтган йили  иш бошлаган эди. Энди Жиззах вилояти билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.  Режага кўра, инглиз мураббийлари келиб ҳудудда ёш футболчиларни тарбиялашга кўмаклашади.

Мулоқотда вилоятдаги футбол майдонлари учун Белгияда ишлаб чиқарилган қопламалардан кенг фойдаланиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Такидланганидек, мазкур қоплама юқори сифатга эга бўлиб унда футболчиларнинг жароҳат олиш эхтимоли анча камаяди, мустаҳкамлиги боис узоқ муддатгача фойдаланиш имконияти яратилади. Ўтказилган мулоқотда келгусида мазкур йўналиш бўйича ҳам ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!