» » Арнасойда Омбудсманнинг Жиззах вилояти минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилди

Арнасойда Омбудсманнинг Жиззах вилояти минтақавий вакилининг сайёр қабули ўтказилди

26 май 2022 г 603 Комментарии: 0

Арнасой туманида инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда Омбудсманнинг Жиззах вилояти минтақавий вакили томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир. 

Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида Омбудсманнинг Жиззах вилояти минтақавий вакили томонидан  сайёр қабули ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Омбудсманнинг Жиззах вилояти минтақавий вакили Сардор Усмонов, Жиззах вилоят Прокурорининг катта ёрдамчиси Зафар Абдуллаев, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари вилоят ва туман ташкилотларидан тижорат банклари, Давлат активлари, Кадастр агентлиги, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлик фаолиятида муаммоси бор тадбиркор фуқаролар иштирок этди.

Қабулда фуқаролар манфаатларини химоя қилиш, тадбиркорликка фаолиятида тўсиқ бўлаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан кредит, тадбиркорлик учун ер ажратиш каби 14 мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, айримларига хуқуқий тушинтиришлар берилди. 

Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан вилоят ва туманнинг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!