Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахлик боксчи Қирғизистонда олтин медаль соҳибига айланди
02 июнь 2022 г 708 Комментарии: 0
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.
Мусобақада Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитойдан 130 нафардан ортиқ боксчи иштирок этди.
Баҳсларда қатнашган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлиб умумдамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Энг қувонарлиси, +92 кг. вазнда жиззахлик боксчи Жаҳонгир Зокиров ҳам бу ғалабага ўз хиссасини қўшган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Қолаверса, вилоятимизнинг яна бир вакили Самандар Холмуродов -57 кг. вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.
Қизлар ўртасида эса жиззахлик Хадичабону Абдуллаева -66 кг. вазн тоифасида бронза медаль эгаси бўлди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!