Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди грантлари ажратиш учун 2-танловни эълон қилди
03 июнь 2022 г 1 080 Комментарии: 0
Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТ, ОАВ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида давлат грантлари ажратиш учун 2-танловни эълон қилади.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтлари, ННТ, ОАВларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
3.“Темир”, “Аёллар” ҳамда “Ёшлар”, Меҳр-мурувват дафтарларига киритилган шахсларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти даражасини яхшилашга кўмаклашиш;
7.Яшилмакон умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган “Яшил ҳудуд”ларни телевидения ва матбуот орқали тарғиб этиш, ҳамда агро-экологик муҳофаза қилиш борасида ННТ ва давлат идоралари шерикчилигини фаол йўлга қўйиш.
Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловига қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори 30 млн сўмгача
Лойиҳалар ижро муддати 6-ой муддатгача бўлиши мумкин.
Ҳужжатлар 2022 йил “ 4 ” июндан “ 4 ” июлгача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертларда (А4 формат) да) қабул қилинади. Манзил Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 302-хона. “Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” деб кўрсатилган тартибда юборилиши лозим. Лойиҳалар Фонд томонидан тўғридан-тўғри қабул қилинмайди.
Маълумот учун телефонлар: (72) 226-04-77, (93) 301-07-02
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!