» » Инновацион фаолият янада кенгаймоқда

Инновацион фаолият янада кенгаймоқда

04 июнь 2022 г 434 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув марказида Жиззах вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари ҳамда ҳарбий офицер ва ҳарбий хизматчилар иштирокида соҳага инновацияларни жорий қилиш бўйича тадбир ўтказилди.
Тадбирда жамоат хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга инновацион ва илмий фаолиятни янада кенгроқ олиб кириш ҳамда алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий тадқиқот фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар фаолиятига кенг имкониятлар яратиши доирасида фикр алмашилиб, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида икки томонлама "МЕМОРАНДУМ" имзоланди.

Тадбир доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган лойихалар тақдимоти ҳам ҳам ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!