Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятининг тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди
10 июнь 2022 г 769 Комментарии: 0
10-11 июн кунлари республика ҳудудининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
10−14 июн кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларда дўл ёғиши сабабли тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи эълон қилинди, дея хабар берди “Ўзгидромет”.
Сел келиш хавфи мавжуд ҳудудлар рўйхати:
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.
“Ўзгидромет” тоғолди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилишни сўраган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!