» » Самарқанддаги клиника Жиззахда тиббий кўрик ўтказди

Самарқанддаги клиника Жиззахда тиббий кўрик ўтказди

11 июнь 2022 г 616 Комментарии: 0

Самарқанд давлат тиббиёт университети 2-клиникаси (собиқ Самарқанд болалар хирургия маркази) бош шифокори бошчилигидаги мутахассислар Жиззах вилоятининг Бахмал туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказди.

Туманнинг олис қишлоқларидан туман марказий поликлиникаси ва Бахмал қишлоғидаги 3-сонли оилавий поликлиникага таклиф этилган болаларни клиниканинг юқори малакали шифокорлари кўрикдан ўтказиб, зарур тавсиялар берди. 

– Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти ва яқинда тиббиёт соҳасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар асосида нафақат Самарқанд, балки қўшни вилоятлардаги олис аҳоли манзилларида бўлиб, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарғиботини олиб боряпмиз, болаларни кўрикдан ўтказяпмиз, – дейди Самарқанд давлат тиббиёт университети 2-клиникаси бош шифокори Жамшид Шамсиев. – Бахмалдаги тиббий кўригимиз шундай тадбирларнинг навбатдагиси бўлди. Кўрик давомида асосий эътибор жарроҳлик касалликлари ва туғма нуқсонли болаларни аниқлашга қаратилди. Жарроҳ, невролог, стоматолог, педиатр, УТТ мутахассиси, болалар гинекологи, кардиолог сингари мутахассисларимиз томонидан 632 нафар бола кўрикдан ўтказилди. 68 нафар болада турли жарроҳлик касалликлари аниқланиб, уларни клиникамизда соғломлаштириш юзасидан ота-оналарига тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!