» » Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш қонунларни бузишдир

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш қонунларни бузишдир

15 июнь 2022 г 730 Комментарии: 0

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан апрель-май ойлари давомида вилоятда 310 та ҳолатда жами 254,6 гектар ер майдонлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

Қонун бузилишлари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 мартдаги “Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни бўйича олиб борилган ўрганишлар давомида маълум бўлди.

Шундан, 124 та ҳолатда 11,8 гектар уй-жой, 28 та ҳолатда 0,9 гектар нотурар-жой бинолари қуриш, 9 та ҳолатда 2,25 гектар кўп йиллик дарахтзорлар барпо этиш ва 149 та ҳолатда 240,6 гектар бошқа мақсадларда фойдаланиш учун эгаллаб олиш ҳолатлари қайд этилган.

Қонунбузарлик ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 310 та субъектга эгаллаб олинган ер участкалари ва ноқонуний қурилган қурилмаларни ихтиёрий бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар берилди. Шундан бугунги кунга қадар 160 та ҳуқуқбузарлик ҳолати жойида бартараф этилди. 5 та ҳолат юзасидан ноқонуний қурилмаларни буздириш бўйича судларга даъво аризалари киритилди.

Бундан ташқари, ер ва кадастр назорати тизимида кадастр органлари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида 207 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан жами 1 миллиард 878 миллион 120 минг сўм жарима қўлланилган ва 83 нафар ҳуқуқбузардан 158 миллион 960 минг сўм маблағ давлат фойдасига ундирилган.

151 та ҳолатда 2 миллиард 67 миллион 788 минг сўм маблағни ундириш мажбурий ижрога қаратилди ва 9 та ҳолатда 26 миллион 730 минг сўм ундирилиши таъминланган.

Юзлаб гектар ер майдонига сарфланган харажат, қилинган меҳнат зое кетмаслиги мумкин эди. Агар шу ерлар яширинча эмас, балки амалдаги қонунларимизга риоя қилинган ҳолда ўзлаштирилганида. Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш қонунларни бузишдир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!