Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманининг энг чекка ҳудудларига 50 км масофада ер ости орқали оптик алоқа кабеллари ётқизилди
23 июнь 2022 г 469 Комментарии: 0
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида “Ўзбектелеком” AК томонидан амалга оширилаётган ишлар Жиззах вилоятининг олис ҳудудларда ҳам ўз натижасини кўрсатмоқда.
Хусусан, компаниянинг Жиззах филиали мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари билан Жиззах вилоятининг чекка аҳоли масканларига қадар оптик толали алоқа тармоғини ташкил етиш дастури доирасида Фориш туманинг оғир ҳудудлари бўлган Оқтом, Эгизбулоқ, Ғозғон, Сайёд, Осмонсой ва Қизилқум аҳоли масканларига қадар 50 км масофада ер ости орқали оптик алоқа кабеллари ётқизилди.
Ушбу ишлар орқали аҳолига юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратиб берилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!