Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ банки кредит маблағлари асосида ташкил этилаётган корхоналар, банк «юраги»га айланаётган “Call center”...
27 июнь 2022 г 459 Комментарии: 0
Хусусан, «Бону ширинликлари» фабрикаси бунга мисол бўла олади.
Халқ банкининг кредит маблағлари эвазига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган корхона бугунги кунда 450 дан ортиқ ходимни иш билан таъминлаган.
24 июнь куни Халқ банкининг алоқа маркази — “Call-center” ҳамда муассасанинг кредит маблағлари эвазига ташкил этилган корхона фаолияти билан танишиш мақсадида ОАВ ходимлари иштирокида Жиззах вилоятига пресс-тур ташкил этилди.
Иштирокчилар дастлаб Халқ банкининг кредит маблағлари эвазига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган
«Бону ширинликлари» фабрикаси билан танишди. Корхонанинг 6 та линиясида ойига 700 тоннага яқин маҳсулот тайёрланади. Йиллик қуввати қарийб 4 минг тонна бўлган корхона ишлаб чиқариш жараёнида Россия ҳамда Беларусдан келтирилган сифатли хомашёдан фойдаланмоқда.
Мазкур корхона 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, Халқ банкидан фаолият кўламини кенгайтириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун қарийб 10 млрд. сўм кредит олган. Ҳозирги кунда бу ерда қандолат, хусусан, турли қадоқланган конфет, вафли, печение, кекс, пирожние ва торт сингари 100 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Бугунги кунда корхона маҳсулотлари қўшни мамлакатлар, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, шунингдек, Озарбайжон ва Хитой давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Мазкур корхона 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, Халқ банкидан фаолият кўламини кенгайтириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун қарийб 10 млрд. сўм кредит олган.
НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ
Пресс-турнинг навбатдаги манзили — Халқ банкининг алоқа маркази бўлди. Куннинг иккинчи қисмида қатнашчилар “Call-center” фаолияти билан яқиндан танишди.
Маълумот учун, статистик таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳар бир алоқа маркази ходими 1 кунда ўртача 100 та қўнғироққа жавоб беряпти. Уларнинг 60 фоизи кириш қўнғироқлари бўлса, 40 фоизи телефон қилиб, боғланолмаган фуқаролар билан қайта алоқага чиқиш мажбуриятидир.
Таъкидлаш керакки, алоқа маркази дастлаб 9:00 дан 18:00 га қадар ишлаган бўлса, ўтган йилнинг апрель ойидан бошлаб туну кун — 24/7/365 режимида 3 та навбат асосида узлуксиз фаолият юритмоқда.
Гап шундаки, “Call center” ишга тушгандан бошлаб жорий йилнинг июнь ойи ҳолатигача жами 594 минг 341 та мурожаат кўриб чиқилди. Қизиғи, шундан 35 614 таси айнан туну кун ишлаш вақти ҳисобига, яъни 24/7 режимида қабул қилинган.
Алоқа маркази билан боғланиш у қадар қийин эмас. Шунчаки 1106 қисқа рақамини териб, чақирув тугмасини босиш кифоя.
Ушбу марказ 2020 йилнинг 1 июнида илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ташкил қилинган бўлиб, айни вақтда бу ерда 70 га яқин ходим томонидан аҳоли ва мижозларнинг мурожаатларига тезкор жавоб қайтарилиб, самарали хизмат кўрсатилмоқда.
Зарур ҳолларда, оператор томонидан филиал ёки бошқарувнинг масъул ходимига қўнғироқ қилиниб, масалага ойдинлик киритиляпти. Эътиборлиси, қўнғироқ қилиб навбатга тушган ва оператор билан уланолмаган мижозларга марказ операторларининг ўзи қайта қўнғироқ қилишади.
Хуллас, алоқа марказига тааллуқли бўлмаган масала йўқ. Кун давомида ҳал этилмаган мурожаатларга эса банкнинг ички назорат ва ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси билан биргаликда ижобий ечим топиляпти. Умуман олганда, “Call center” Халқ банкининг чинакам «юраги»га айланмоқда!
Пресс-тур якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!