» » "Сўғдиёна"дан навбатдаги ғалаба

"Сўғдиёна"дан навбатдаги ғалаба

28 июнь 2022 г 537 Комментарии: 0

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтаётган ОФК кубогининг 2-турида "Сўғдиёна" мезбонлар вакили "ЦСКА Помир"га қарши майдонга тушди.

Жиззахликлар рақибларини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўйинда "Сўғдиёна"  сафида Шоҳруз Норхонов дубл қайд этган бўлса, Жасур Ҳасанов ўз номига бир голни ёздириб қўйди. Мезбонлардан Элчибек Рашидбеков ҳамда Хуршид Жўраев гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бақоев шогирдлари биринчи турда Қирғизистоннинг "Нефтчи" клубини 2:0 ҳисобида енгган эди. Бугунги ғалабадан сўнг “Сўғдиёна” “Е” гуруҳида  очколари сонини 6 тага етказиб олди.

Энди “Сўғдиёна” гуруҳ босқичининг 3-турида "Олтин Аср" жамоаси билан куч синашади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!