Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармасида "Раҳбар ва Ёшлар" учрашуви ўтказилди
03 июль 2022 г 1 237 Комментарии: 0
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда азму шижоатли ёшларимизнинг ўрни ва таьсири тобора ортиб бораётгани барчамизни қувонтиради.
Шу жумладан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тизимида хам 700 нафардан ортик ёшлар фаолият юритиб келмоқда.Ушбу ёшларни байрам билан табриклаш мақсадида Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати директори Абдулазиз Ҳайдаров ва Пeнсия жамғармаси Ёшлар етакчиси Маҳмуджон Норматов ташаббуси билан Зоом платформаси орқали "Раҳбар ва Ёшлар" учрашуви ўтказилди.
Тадбир давомида тизимда фаол меҳнат қилаётган ёш ҳодимлар раҳбарият томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Жиззах вилоят бошқармаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!