» » Жиззахда "Коррупсия-тараққиёт кушандаси" мавзусида семинар ўтказилди

Жиззахда "Коррупсия-тараққиёт кушандаси" мавзусида семинар ўтказилди

24 июнь 2022 г 924 Комментарии: 0

Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2022 йил 2 мартдаги 6 а-сон буйруғига асосан Жамғармада Коррупсияга қарши ички назорат (комплаенс-назорат) тизимини жорий этишга зарур бўлган идоравий ҳужжатлар тасдиқланди.
Мамлактимизда Коррупсия деб аталмиш иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати ва Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тизимга оид коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таьминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бошқармасида вилоят бўлими Прокурори Мамараҳимов Шокир ва вилоят пенсия жамғармаси бош юристи Тўймуродова Назира иштирокида "Коррупсия-тараққиёт кушандаси" мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати раҳбари

Акмал Бинокулов 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!