» » Бахмалда ҳарбийлар фестивали ўтказилди

Бахмалда ҳарбийлар фестивали ўтказилди

06 июль 2022 г 619 Комментарии: 0

Бахмал тумани “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Махсус операция кучлари ташкил топган кун” муносабати билан “Ёш ҳарбийлар фестивали” бўлиб ўтди.

Унда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Бахмал тумани ҳокимлиги, туман мудофаа бўлими, “н” ҳарбий қисм хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ва ёшлар иштирок этди.

Хизмат вазифасида бошқаларга намуна бўлаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Марказий ҳарбий округнинг фахрий ёрлиқлари, Бахмал туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Сўнг ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари ўртасида спортнинг арқон тортиш, армрестлинг, югуриш турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Аёллар ўртасида ўтказилган “Кимнинг палови мазали?” ўзбек миллий таомини тайёрлаш бўйича ташкил этилган танлов “қўли ширин” ошпазларни аниқлашга ёрдам берди.

Ҳарбий хизматчиларнинг ўғил-қизлари томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ, рақс ва мусиқалар иштирокчиларга юқори кайфият улашди.

Фестиваль концерт дастури билан якунланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!