» » Мирзачўллик ДМТТ тарбияланувчиси "Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти" номинацияси ғолиби бўлди

Мирзачўллик ДМТТ тарбияланувчиси "Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти" номинацияси ғолиби бўлди

06 июль 2022 г 952 Комментарии: 0

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида "Заминда тинчлик қўлимизда" шиори остида расмлар танлови ўтказилди.

Танловда Мирзачўл тумани МТБ тасарруфидаги 13-сон ДМТТ тарбияланувчиси Тиркашев Жавоҳир Шерзод ўғли томонидан чизилган расм "Энг фаол мактабгача таълим ташкилоти" номинацияси ғолиби бўлди.

Ёш мусаввир ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совға ҳамда сертификатлари билан тақдирланди. Ушбу ютуқ билан жажжи қаҳрамонимизнинг устозлари ва бутун Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси жамоасини муборакбод етамиз. Ютуқларимиз бардавом бўлсин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!