» » Арнасойда экпорт салоҳияти кўтарилди

Арнасойда экпорт салоҳияти кўтарилди

08 июль 2022 г 695 Комментарии: 0

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.

Ислоҳотлар самарасини биргина Арнасой туманида инвестиция лойиҳалари экспорт прогноз режаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида  кўришимиз мумкин.

Экспорт прогноз режасининг бажарилиши бўйича Арнасой туманида 2022 йил учун жами 5 млн. 978 минг АҚШ доллари этиб белгиланган.

Жумладан, жорий йилнинг январь-июн ойлари давомида 2692,3 минг АҚШ долларни ташкил қилиб, шундан саноат маҳсулотлари бўйича 1977,3 минг АҚШ доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича 715,0 минг АҚШ доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланиб, жорий йилнинг 1 июл ҳолатига 2573,8 минг доллар экспорт амалга оширилди ва бу кўрсатгич 95,6 фоизга бажарилди.

Экспорт товарларининг асосий қисмини озиқ-овқат, трикотаж маҳсулотлари, мева-сабзавот ва бошқа енгил саноат маҳсулотларини ташкил қилса, импорт товарларини ипак, пахта ва джут хом ашё маҳсулотлари, технологик-ускуналар, чорва маҳсулотларини ташкил этди.

Арнасой туманида экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатларига  тўғри  келган бўлса, товарларнинг импорти асосан, Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой, Туркия каби мамлакатлардан амалга оширилган.

Арнасой туманида 2022 йилнинг ўтган олти ойи давомида импорт қилинган товарларнинг жами 4,3 млн АҚШ доллари миқдорида амалга оширилган.

Бугунги  кунда  туманда экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича  тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича туманда 7 та корхона экспортга жалб қилинган. "Арнасой лимон агро" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалик соҳаси бўйича 2 гектар ва Arnasoy food city” МЧЖ томонидан 1 гектар майдонларга иссиқхона ташкил қилиниб полиз маҳсулотларидан қовун экилиб экспорт қилиб келинмоқда.

Шунигдек, “ALIBEK BIZNESMEN” хусусий корхонаси томонидан 80 гектар ер майдонларига полиз маҳсулоти (қовун) экилиб экспортга чиқарилади. "BMB EXPORT IMPORT GLOBAL" МЧЖва "BMB AGRO TRADE" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (мош ва фасол) етиштирилиб 100 фоиз экспортга йўналтирилади.

Ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий дуккакли экинлар экилиши ҳамда етиштирилган маҳсулотлар экспортёр корхоналар томонидан экспортга йўналтирилиши кўзда тутилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!