» » Жиззахда ота-она 9 ёшли фарзандига Тошкент-Термиз йўлида машина бошқарувини топширди

Жиззахда ота-она 9 ёшли фарзандига Тошкент-Термиз йўлида машина бошқарувини топширди

14 июль 2022 г 689 Комментарии: 0

Ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан чора кўрилган.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 июл куни М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган 1035-километрида Cobalt машинаси тўхтатилган.

Текширув жараёнида машинани Ғаллаорол тумани Лалмикор қўрғонида яшовчи 2013 йилда туғилган, 3-синф ўқувчиси бошқариб кетаётгани аниқланган.

Дастлабки суриштирувда, машина бошқарувини 9 ёшли мактаб ўқувчисига унинг ота-онаси топширгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, Cobalt тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган. Ёш болага машина бошқарувини топширган ота-онага МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!