» » Биз бир элмиз, бир халқмиз! Янги Ўзбекистон бунёдкоримиз!

Биз бир элмиз, бир халқмиз! Янги Ўзбекистон бунёдкоримиз!

15 июль 2022 г 587 Комментарии: 0

Ўқувчи ўғил-қизларнинг ёзги таътилини намунали ўтказиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш, вақтларини мароқли ўтказиш, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнини узлуксиз олиб бориш, шунингдек ёзги соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш мақсадида 130 нафардан ортиқ Қорақалпоқ ёшлари ёзги оромгоҳда дам олиш учун Жиззахга етиб келди.

Дастлаб болажонлар ёзувчи ва давлат арбоби Шароф Рашидов ҳиёбонида бўлиб, шундан сўнг Жиззахнинг сўлим гўшаси Шароф Рашидов тумани Уобсой қишлоғида жойлашган "Energy" болалар оромгоҳига жўнаб кетди.

Оромгоҳ махсус мослаштирилган режа асосида фаолият олиб боради. Бунда болалар кўп вақтини тоза ҳавода ўтказадиган тарзда яратилади. Сайр вақтида болаларнинг ривожланиши учун турли тадбирлар ташкил этилади. Чунки, ёз - болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш учун энг яхши давр ҳисобланади. Ёзги соғломлаштириш машғулотларида болаларнинг соғлиги, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалалари режага киритилади.

Режа асосида ташкил этилган чиниқтириш, соғломлаштириш, кўнгилочар тадбирлар болаларни жисмоний ва психик ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда барча педагоглар иштирок этишлари лозим. Ёзги машғулотлар болаларда теварак-атрофга бўлган қизиқишларни, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини ошириш имконини беради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!