» » Жиззах вилояти делегацияси Оренбург вилояти ҳукумати аъзолари билан учрашди (видео)

Жиззах вилояти делегацияси Оренбург вилояти ҳукумати аъзолари билан учрашди (видео)

15 июль 2022 г 824 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 11-13 июль кунлари Жиззах вилояти делегацияси Россия Федерациясининг Оренбург вилояти ҳукумати аъзолари билан учрашув ўтказишди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, савдо-иқтисодий ва маданият соҳаларида ҳамкорлик ўрнатишдан иборат бўлди.

Ташрифнинг 12 июль куни Оренбург вилояти ҳукумати раисининг иқтисодий ва инвестиция сиёсати бўйича ўринбосари Игнат Петухов ҳамда Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Нодир Нурматов бошчилигидаги делегация аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари дастурга мувофиқ "Петровский" улгуржи савдо мажмуасида Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан олиб келинган қишлоқ хўжалиги ва меваларнинг савдоси билан яқиндан танишдилар.

Делегация аъзолари куннинг иккинчи ярмида Оренбург вилояти Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, вилоятнинг бизнес вакиллари, енгил саноат корхоналари уюшмаси аъзолари билан учрашди. Унда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Нодир Нурматов Оренбург вилояти енгил саноат корхоналари уюшмаси вице-президенти Оксана Набатчикова билан ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ташриф давомида Оренбургдаги энг катта музқаймоқ ишлаб чиқарадиган “Оренмилк” корхонасига пресс тур ўтказилди.

Шунингдек, Оренбург вилоятидаги Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!