Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакорда умумий овқатланиш ва савдо шабоҳчаларини санитария гигиена қоида ва меъёр талаблари ўрганилди
19 июль 2022 г 702 Комментарии: 0
Умумий овқатланиш ва савдо шабоҳчаларини санитария гигиена қоида ва меъёр талаблари бўйича иш фаолияти ўрганилди.
Пахтакор тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, Пахтакор туман “Деҳқон бозор” маъсуляти чекланган жамият туташ худудидаги Умумий овқатланиш ва савдо шабоҳчаларини санитария гигиена қоида ва меъёр талаблари бўйича иш фаолияти ўрганилди.
Пахтакор туман “Деҳқон бозори” МЧЖ Пахтакор туман Дўстлик маҳалласи Дўстлик-Жиззах автомагистрал ёқасида жойлашган.
Ўрганиш куни “Санжар Қуддизов“ оилавий корхонага қарашли умумий овқатланиш шаҳобчаси мумкин бўлмаган ҳолда бино ташқарисига таом пишириш учун ўра, пишириш учун тандир ўрнатиб олганлиги, “Шавкат Акобир бизнес” МЧЖга қарашли озиқ-овқат дўкон ташқарисига қишлоқ ҳўжалик ва полиз маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётгани, “Магнит” оилавий корхонага қарашли ошхона бино ташқарисига таом пишириш учун ўра, пишириш учун тандир ўрнатиб олганлиги, “Юсуф ҳўжа” МЧЖга қарашли ошхона ташқарисига таом пишириш учун ўра, пишириш учун тандир ва қозон ўчоқ ўрнатиб таом тайёрланаётгани аниқланди.
Бундан ташқари “Достон зўр ишбилармонлари” МЧЖ таом пишириш учун ўра, пишириш учун тандир ўрнатиб 0309-14-сонли Санитария қоида ва меъёр талабларига зид равишда фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.
Юқоридаги тадбиркор ва ошхона эгалари билан санитария тарғибот ва тушинтириш ишлари олиб борилиб, бино ташқарисига ўз бошимчалик билан ўрнатиб олинган қозон ўчоқ, ўралари ошхона ичкарисига киритилди. Дехқон бозори худудида туман СЭО ва ЖС бўлими ходимлари томонидан зарарсизлантириш ишлари тўлиқ олиб борилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!