» » Зарбдор туманидаги деҳқон бозори фаолиятини тугатмаган-Янги бозор тез орада ишга тушади

Зарбдор туманидаги деҳқон бозори фаолиятини тугатмаган-Янги бозор тез орада ишга тушади

01 август 2019 г 2 499 Комментарии: 0

Айрим чет эл ҳамда маҳаллий интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Зарбдор туманида “Бозор ёпилган, аммо патта пулини йиғиш ҳамон давом этмоқда” мазмунида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларга аниқлик киритдик.
Зарбдор туманининг тасдиқланган янги бош режаси доирасида туман марказидаги кўчалар кенгайтирилиб, кўп қаватли уй-жойлар, дам олиш масканлари ва хиёбонлар, савдо ҳамда умумий овқатланиш шаҳобчалари бўйича шаҳарсозлик лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ободонлаштириш ишлари давомида туман марказидаги “Зарбдор деҳқон бозори” МЧЖга қарашли эски ва замонавий қиёфага эга бўлмаган 38 та савдо дўконлари бузилиб, бош режага асосан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари қурилмоқда.
- Бугунги кунда савдо дўконлари бузилган ва бошқа тадбиркорларга “Зарбдор деҳқон бозори” МЧЖ раиси Муҳиддин Ҳожиқулов томонидан вақтинчалик фойдаланишлари учун расталар тайёрланиб савдо қилишга шарт-шароитлар яратилиб берилган дейди, - сотувчи Зулфия Қўчқорова.
“Зарбдор деҳқон бозори" МЧЖ бош ҳисобчиси Шерқўзи Алматовнинг июнь ойидаги бажарилган ишлари бўйича туман давлат солиқ инспекцияси берган маълумотларга қараганда жами 49 миллон 862 минг 200 сўмлик пул тушуми кирим қилинган бўлиб, шундан 50% яъни 24 миллон 931 минг 100 сўми давлат бюджетига ўтган бўлса, 2 миллион 500 минг сўм маблағ даромад солиғига ўтказилган.
Бундан ташқари
9 миллион 543 минг сўм иш ҳақи, “Тоза ҳудуд” ДУК ва бошқа шу каби ташкилотларга ўтказиб берилган.
-“Зарбдор деҳқон бозори” МЧЖнинг бугунги кунда фаолияти тугатилмаган ва бозор тўлиқ фалият юритиб кунлик режага асосан 200-250 минг сўм тўлов патталаридан тушаётган пул тушумлари топширилмоқда,- дейди Зарбдор туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Шуҳрат Товбоев.
Айни кунда туман марказидаги янги бозор мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Тадбиркор Ойбек Қулжонов томонидан янги бозорни ташкил этиш учун банкдан 3 миллиард 400 миллион сўм кредит олиниб, замонавий кўринишга эга 250 ўринли деҳқон бозори қад ростламоқда.

Ғулом Ҳамзаев 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!