Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ихотазорларни барпо этишнинг аҳамияти мавзусига бағишланган семинар ташкил этилди
20 июль 2022 г 518 Комментарии: 0
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Жиззах давлат ўрмон хўжалиги томонидан ташкил этилган семинарга вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, ўрмон хўжаликлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Семинарда жойларда ўрмон хўжаликлари ходимлари ва фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларида ихотазорлар барпо қилиш схемаси, экиш усуллари, парваришлаш, қўриқлаш, сақлаш ва ихотазорларнинг қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини ошириш бўйича аҳамияти тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Семинар иштирокчилари Ш. Рашидов туманидаги "Ширин" ва "Шермат" СИУ далаларида барпо этилган ихотазорлар билан танишдилар.
Семинарда ихота сифатида экиладиган дарахтларнинг турлари, шамол ва тупроқ эррозияларнинг олдини олишдаги аҳамияти ва ихотазорларнинг парвариш қилиш усуллари ҳақида маърузалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!