Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда рекламаларнинг давлат тили талабларига мувофиқлиги ўрганилди
28 июль 2022 г 720 Комментарии: 0
Зарбдор туманида реклама ва ахборот матнларининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунга мослиги, имловий ва услубий хатоликлар мавжуд бўлган пешлавҳаларни янгилаш ва тартибга солиш бўйича туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
— Халқимизнинг кўп асрлик маданий, илмий-маърифий ва бадиий тафаккури, интеллектуал салоҳиятининг ёрқин ва бебаҳо маҳсули бўлган она тилимиз дунёдаги энг бой ва қадимий тиллардан бири бўлиб, уни асраб авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир, — дейди Зарбдор туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ўктам Сулаймонов. — Туманимизда ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни 20-моддаси талабларига тўғри келмайдиган эълонлар, пешлавҳалар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ахборот матнлари олиб ташланди ҳамда бу йўналишдаги қонунчилик мазмун-моҳияти, аҳамияти тўғрисида олтмишдан зиёд тадбиркорларга тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!