Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида "Hack4Region" ҳакатони ўтказилди
03 август 2022 г 483 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 29-30-июль кунлари Жиззах вилоятида IT Park томонидан Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек Жиззах вилоятининг барча ОТМлари билан ҳамкорликда "Hack4Region" ҳакатони ўтказилди.
Ҳакатонда иштирок етиш учун жами 97 та ариза келиб тушди. Танловада 28 та жамоага бўлинган дастурчи ёшлар ўз лойиҳаларини ҳакамларга намойиш қилишди ва ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Ҳакатонда жамиятимизнинг муайян муаммосини ҳал қиладиган маҳсулот ишлаб чиқиш учун 2 кун ажратилди. Махсус таклиф қилинган ҳакамлар ва менторлар 2 кун давомида иштирокчиларга лойиҳанинг DEMO (MVP) кўринишини самарали ва тез амалга оширишда маслаҳат ва кўрсатмалар бериб боришди.
Ҳакатон натижаларига кўра, қуйидаги жамоалар танлов ғолибларига айланишди:
1-ўрин ReCore жамоаси
2-ўрин Agro Industry жамоаси
3-ўрин Web Mentor жамоаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!