» » Форишда бош соврини 100 000 000 сўм бўлган танлов ғолиби аниқланди

Форишда бош соврини 100 000 000 сўм бўлган танлов ғолиби аниқланди

09 март 2022 г 494 Комментарии: 0

Фориш туман 33-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тил ўқитиладиган энг яхши мактаб” танлови якунланди. Танлов ғолибларига 1-ўрин учун 100 000 000 сўм, 2-ўрин учун 75 000 000 сўм, 3-ўрин учун 50 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофотлари белгиланган эди.
Танлов якунига кўра тумандаги 33-умумтаълим мактаби 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун ўтказилган “Хорижий тил ўқитиладиган энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлди. 2-ўринни 55-умумтаълим мактаби, 3-ўринни эса 77-умумтаълим мактаби эгаллади.
Танловда тумандаги 50 та умумтаълим мактаблари иштирок этди.

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!