Дўстлик туманида “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита учрашуб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 22 июль куни Дўстлик туман ДСИ нинг мажлислар залида семинар йиғилишида ҳам ўтказилган учрашувларда 40 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022йилнинг 7-ойи мобайнида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туман худудларида жами 8 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда туманда мингга яқин юридик шахслар фаолият юритади. Биргина июль ойининг ўзида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида кўмаклашиш лозим бўлган 368 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 59 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Бундан ташқари янгидан ташкил этилган 27 та тадбиркорлик субъектлари билан суҳбат ўтказилиб солиқ ҳисоботлари, солиқ тўловчининг мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш ишлари амалга оширилиб, шу билан бир қаторда бирлаламчи бухгалтерияларига ҳамда солиқ хисоб-китобларига яқиндан ёрдам берилиб кўмаклашилди.
Ҳурматли тадбиркорлар! Дўстлик туман давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.
Мурожаат учун инспекциянинг 72-335-47-24 72-335-41-45 ушбу телефон рақамларга боғланиб саволингизга жавоблар олишингиз мумкин бўлади.
Хурмат билан, Дўстлик туман давлат солиқ
инспекцияси бошлиғи Турсунмуротов Мухаммади
скачать dle 12.0