Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вазир маслаҳатчиси Дўстликка келди
11 август 2022 г 637 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Дўстлик туманида бўлди.
Хабар берилганидек, яқинда мамлакатимизда Конституцияга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича референдум бўлиб ўтади.
Вазир маслаҳатчиси Дўстлик туманидаги референдум ўтказиладиган участкаларнинг сиёсий тадбирга тайёргарлиги билан қизиқди.
Танишув “Қаҳрамон” маҳалласи 4-умумтаълим мактабида жойлашган 142-референдум участкасидан бошланди ва унда яратиладиган шароитларни кўриб чиқди.
Ботир Парпиев участка комиссия аъзоларининг хонасида кичик йиғилиш ҳам ўтказди. Унда муҳим сиёсий тадбирга туманда секторлар кесимида олиб борилаётган тайёргарлик жараёни билан қизиқди. Сектор раҳбарлари тумандаги 18 та референдум ўтказувчи участкалар тўғрисида ҳисоботлар беришди.
Ўрганиш Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумидаги 152- ҳамда “Бунёдкор” маҳалласи Маданият саройидаги 149-референдум участкаларида ўтказилди.
Улардаги мавжуд камчиликлар кўрсатилиб, тезда бартараф этиш чоралари кўрилиши таъкидланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!