Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Қўриқ қишлоғида Жиззах вилоят 3-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди
12 август 2022 г 610 Комментарии: 0
Мамлакатимизда давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган тамоил асосида нафақат маҳаллий, балки, Республика ва вилоят миқёсидаги масъул раҳбар ходимлар жойларга чиққан ҳолда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишиб, уларнинг муаммолари ва дарду-ташвишлари юзасидан амалий кўмак беришмоқда.
Бугун Янгиобод туманининг энг чекка ҳудуди бўлган Қўриқ қишлоғида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, ҳоким ўринбосарлари, сектор масъуллари, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида фуқароларни қийнаб келаётган масалалар, муаммо ва таклифлар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Тадбир давомида 4 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга печ ва тикув машиналари берилди. Ўзбекистон фуқаролигини олишни узоқ вақтлардан буён кутаётган 3 нафар аёлга ҳамда биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган ёшларга фуқароликни тасдиқловчи ID карталар топширилди.
Шунингдек, 5 нафар фаол ёшларга сектор раҳбарининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилган бўлса, 4 нафар фуқарога банкдан имтиёзли кредит олиши учун сертификатлар топширилди.
Сайёр қабул доирасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан қишлоқ аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлигида муаммоси бор фуқароларга даволанишга йўлланмалар ҳамда тегишли маслаҳатлар берилди.
Шу билан бирга, 4 нафар фуқароларга реабилитация тахника воситалари ҳам топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!