» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган 2022- йилнинг 1-апрелидан бошлаб аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг ҳар бир боласига 16 минг сўмдан тўланиши юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 2022- йилнинг 1-апрелидан бошлаб аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг ҳар бир боласига 16 минг сўмдан тўланиши юзасидан

11 август 2022 г 481 Комментарии: 0

Жорий йил 9 феврал куни Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги  ЎРҚ-752-сон Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонунга асосан  Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Қонуннинг 37-моддаси "ж" бандида аёллар бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил давр пенсия тайинлашда иш стажи сифатида инобатга олиниши  белгиланган эди.

Яъни, агар 3 нафар фарзандни дунёга келтирган аёл, учала фарзанди учун жами 7 йил бола парвариши таътилида бўлган бўлса ( масалан 1-фарзандига 3 йил, 2- 3- фарзандлари учун 2 йилдан 4 йил, жами 7 йил ), шундан пенсия тайинлашда фақатгина 3 йиллик бола парвариши бўйича таътил даври иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланган эди.

Мазкур ўзгартиришга асосан эндиликда кўпи билан 3 йил эмас, балки 6 йиллик болани парвариш таътилида бўлиш давр иш стажига қўшиб ҳисобланиши белгиланди.

Буни аёлларга пенсия тайинлашда қандай фойдали томонлари бор?

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат Пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 27-моддасига асосан, талаб этилган иш стажидан ортиқча ҳар бир тўлиқ йил учун  пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилиши белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 3 йилдан кўп вақт давомида болани парваришлаш таътилида бўлган аёллар эндиликда ўз пенсияларини қайта ҳисоблатишлари учун ҳуқуқий асос яратилди.

Бунинг учун ушбу тоифадаги фуқаролар ўз яшаш жойларидаги Пенсия жамғармаси туман(шаҳар) бўлимларига пенсияларни қайта ҳисоблатиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!