» » “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб  топиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб  топиш тўғрисида”ги қонуни ҳақида

08 август 2022 г 381 Комментарии: 0

2022 йил 3 август куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб  топиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди

Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2157 ва 24510-моддалар билан тўлдирилди.

2022 йил 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-154-сонли фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг 2022 йил  4 июль куни 334-3-0-Q/22-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг асосий техник кўрсатгичлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилган.

2157-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ( бундан ушбу Кодекснинг 1757 ва 229-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), жумладан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлик –

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача  миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,-

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

24510-модда.  Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши

 курашиш агентлиги

Ушбу Кодекснинг 2157-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибди судга юборилади.

 

        Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

        ички назорат шўъбаси 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!