Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини ўз эгаларига топширди
26 август 2022 г 596 Комментарии: 0
Мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларида кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимизни, шунингдек, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятимизда ҳурмат қозонган оналарни муносиб тақдирлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган.
Вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан 35 нафар вилоятимиз фаолларига мазкур “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!