» » Жиззaх вилоят мaктaбгaчa тaълим бошқaрмaси томонидaн кaдрлaр сaлоҳиятини оширишгa aлоҳидa эътибор қaрaтилмоқдa

Жиззaх вилоят мaктaбгaчa тaълим бошқaрмaси томонидaн кaдрлaр сaлоҳиятини оширишгa aлоҳидa эътибор қaрaтилмоқдa

30 август 2022 г 498 Комментарии: 0

Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти бўлими, Жиззах вилояти Aдлия бошқармаси билан ҳамкорликда "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги" қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева, бошқарма ходимлари, туман мактабгача таълим бўлими мудирлари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари иштирок этишди.

Масъуллар томонидан жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солувчи мазкур қонун билан яқиндан танишиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Дарҳақиқат, қонунда ходимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, имтиёз ва мажбуриятларини ўзида жамлаган қонунлари ҳуқуқий билимни ошириши ва фаолият жараёнида қоидаларга амал қилишини муҳим мезон эканлиги шубҳасиздир.

Савол-жавоблар тарзида ташкил этилган тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!