Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мустақиллик дарслари: Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади
05 сентябрь 2022 г 436 Комментарии: 0
Бугун бутун мамлакатимизда бўлгани каби Жиззах вилоятидаги мавжуд 550 га яқин умумтаълим мактабларида янги - 2022-2023 ўқув йили очилишига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди.
“Билимлар куни” муносабати билан ташкил этилган бу тадбирларда маҳаллий ҳокимликлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, вилоятда кўзга кўринган ижодкорлар билан бир қаторда O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этдилар.
Хусусан, Зомин тумани “Истиқлол” ҚФЙ “Ўрта” қишлоғида жойлашган 62-умумтаълим мактабида O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов ҳамда бир гуруҳ партия фаоллари, табрик ва бадиий чиқишларга бой “Билимлар куни”да иштирок этиб, 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари тантанали равишда топширишида қатнашдилар.
Шундан сўнг, O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Маматқулов томонидан 9 ва 10-синф ўқувчиларига Мустақиллик дарслари ўтилди.
Дарс давомида партиямиз вакили ёшларга бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳамда Тараққиёт стратегиясидан ва партия Сайловолди платформасидан ўрин олган мақсад ва вазифалар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Дарс давомида ўқувчилар ўзларини қизқиқтирган кўплаб саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!