» » Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилди

Жиззах шаҳар ҳудудидаги аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилди

13 сентябрь 2022 г 518 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги ёшлар инновацион марказида вилоят 4-сектор раҳбарининг сайёр қабул ўтказилди. Унда шаҳар ҳудудидаги сектор масъул бўлган маҳаллалардаги эҳтиёжмандларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатов ўтган шанба куни Жиззах шаҳрида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Ўтказилган тадбир давомида жами 27 та масала бўйича мурожаат қабул қилиниб, шундан 6 та мурожаат ижобий ҳал қилинди, 1 та мурожаатга тушунтириш берилди ва қолган мурожаатлар ижро учун назоратга олинди. Фуқаролар томонидан асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жой ва моддий ёрдам, уй-жой коммунал хизмати, соғлиқни сақлаш, тўлов-контракт пулларини тўлаб бериш, тижорат банкларига оид ва бошқа масалаларда мурожаат келиб тушди.
Мазкур тадбирга Жиззах шаҳридаги Амир Темур, Тошлоқ, Турон, Сайилжойи, Заргарлик ва Сангзор маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар ташриф буюрдилар.
Шу куни сайёр қабулда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга телевизор, микротўлқинли печь ва тикув машиналари ҳамда олий таълим муассасаларида тўлов контракт асосида тахсил олаётган талабаларга контракт суммасининг бир қисми қопланганлигини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.
Бӯлиб ӯтган сайёр қабуллар давомида фуқароларни кундалик ҳаётида қийнаб келаётган аксарият муаммолар ижобий ечимини топди. Бу эзгу ишлар аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлашга, бугунги кундан рози бӯлиб яшашларига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!