» » Самарқанд саммити ШҲТнинг янги даврини бошлаб берди

Самарқанд саммити ШҲТнинг янги даврини бошлаб берди

20 сентябрь 2022 г 702 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммити коронавирус пандемиясидан кейин юзма-юз мулоқот шаклидаги Евросиёнинг сўнгги йиллардаги энг катта сиёсий форумига айланди.

Бугунги жаҳон ҳамжамиятида юз бераётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий инқирозлар жараёнида мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириб, инқирозларни юмшатиш ҳамда мамлакатларнинг тараққий этишида Самарқанд саммити муҳим аҳамият касб этди. Унда жами 44 та ҳужжат — битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Бу ташкилот тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Ўзбекистоннинг ШҲТ раислиги даврида ахборот-коммуникация технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги ва камбағалликни қисқартириш каби соҳалардаги ҳамкорликнинг янги формат ва механизмлари ишга туширилди. Иқтисодиёт, саноат, инновациялар, туризм, соғлиқни сақлаш, халқ дипломатияси, гендер тенглиги ва аёллар тадбиркорлигини илгари суриш борасидаги долзарб масалалар бўйича форумлар, конференциялар ва бошқа 80 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.

Самарқанд саммити биз гувоҳи бўлаётган нотинч жараёнлар ва хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорлик эканлигини исботлаб берди.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, самарали халқаро ҳамкорлик — бу дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омилидир.

Шу маънода, Самарқанд саммитида илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар ҳамда эришилган келишувлар ШҲТ маконида буткул янги даврни бошлаб берди.

Абдулазиз ХЎЖАКОВ, 

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!